UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  0 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  0 07:25МЛС. Месси захирадан майдонга тушиб, ғалаба голини урди  0 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  2 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  5 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   51 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  4

Анвар Бердиев: "Ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди"

Про лига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Шўртан" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйиндан аввал "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланишга интилишини уқтиргандик. Афсуски, ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди. "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Учрашувни таҳлил қилиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. 

- Жамоа ўтган тур пешқадам "Қўқон-1912"ни мағлуб этди, кубокда ҳам ёмон иштирок этмади. Лекин барқарорлик етишмаяпти. Бунинг учун нима устида ишлаш керак?

- Бу, аввало, футболчининг ўзига боғлиқ. Футболда ҳар бир деталга эътибор беришмиз лозим. Буни ўйинчиларга уқтириб келяпмиз. Йигитлар Ғузорда яхши тайёргарликда майдонга чиқишяпти, сафарда эса ўзларини йўқотиб қўйишяпти. Буни муҳокама қиламиз. Камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. 

- Кўзланган натижага эришолмаслигига таркибда рақобат йўқлиги ёки мавжуд ўйинчилардан фойдалана олинмаётгани сабаб бўлиши мумкин. "Шўртан"да қай бир жараён содир бўлмоқда?

- Жамоада рақобат яхши. Ғалаба бўлаверса, йигитларда ўзига бўлган ишонч ортади. Мутаносиблик бўлмаганида, бу натижага ҳам таъсир ўтказади. Фақатгина машғулот орқали камчиликларни бартараф этиш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика