UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Барселона" — "Бавария". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди  0 19:00Coca Cola Суперлига. "Бухоро" - "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  11 18:58Назорат учрашуви. "Қизилқум" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 18:50"Бунёдкор" мураббийи Марат Мифтахутдинов ПФЛ қарорини буздими?  4 18:40Карикатура: "Атлетико" кутилмаганда "Лейпциг"га мағлуб бўлди  3 18:17Хендерсон - "Ливерпуль"нинг 2019/20 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси  1 18:01Лео жаҳонда тенгсиз футболчи, лекин «Месси фактори»ни «Бавария» «тан олмайди»!  41 17:55"Барселона" - "Бавария": ким чорак финалда тўхтайди? (Превью)  27 17:32К-лига. Достон Турсуновнинг 90+4 дақиқада урган голи "Сеонгнам"га қарши ўйинда "Бусан И'Парк"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  16 17:25"19 август куни ФИФА белгилаган муддат тугайди. "Навбаҳор" 250 минг АҚШ доллари билан ишни ёпиши мумкин" - SILA юристи Михаил Прокопец билан суҳбат  30 17:03Виллиан: "Мен "Арсенал"га совринлар қўлга киритиш учун келдим"  9 16:40Карикатура: Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тўп "Атлетико" ҳимоячиси Савичга тегиб Облак дарвозасидан жой олди ва "Лейпциг" кейинги босқичга чиқди  5 16:33“Челси” ва “Арсенал”да ўйнаган 30 футболчи, Виллиан навбатдагиси  9 16:28Olamsport: Отабек Умаров ММА ва триатлон федерацияларидан кетди ва бошқа хабарлар  0 16:19"Бухоро" - "Бунёдкор". Алишер Рустамов, Александр Хомяков, Николай Минчев, Ҳасан Рўзиев, Марат Мифтахутдинов ва бошқалар техник зонага қўйилмайди  7

Анвар Бердиев: "Истиқлол"нинг мақсади Суперлигага чиқиш!" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Истиқлол"нинг мақсади Суперлигага чиқиш!"

Про лига 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Футбол мухлисларини Про лига мавсуми бошлангани билан табриклайман. Очилиш учрашувида "Шўртан" майдонида меҳмон бўлдик. Биринчи галда уларни ғалаба билан табриклайман. Энди ўйин ҳақида нима дея оламан? Биринчи бўлимда бизнинг боллар курашларда ютқазгандек кўринди. Ўйинни яна қайта кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз.

Жорий мавсумдаги мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш. Бунинг учун жамоамиз бошлиқларига раҳмат айтиб қоламан. Улар бизга барча шароитларни яратиб беришмоқда. Бу биринчи баҳс, ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Кейинги учрашувларга муносиб тайёргарлик кўриб мухлисларни ва жамоамиз раҳбарларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоада молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳали ҳаммаси олдинда. Аслида режамиз иккинчи рақам остида ўйнаш эди. Лекин, тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин олдинга ўтишдан бошқа чорамиз қолмаганди. Аҳамият берган бўлсангиз иккинчи бўлимда гол уриш учун ҳужум чизиғи вакилларини алмаштирдик. Футболда ютиш учун гол уриш керак. Гол урмасангиз бирор нарсага эриша олмайсиз.

Бош мураббийни кайфияти йўқлиги боис матбуот анжуманига мен кирдим. Рақиб иккинчи голни урганидан кейин хотиржамликка берилди. Шундан фойдаланиб босимни кучайтирдик",- дейди Анвар Бердиев.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

-1   
03 июл 22:30:48
Xakimov
Salom
-1   
03 июл 22:30:21
Xakimov
Salom
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг