UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  1 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  8 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  3 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  13 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1

Анвар Бердиев: "Олдин футболда ҳужумкор ўйин ва шижоат бўларди. Ҳозир ютқазмасликни ўйлашяпти" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Олдин футболда ҳужумкор ўйин ва шижоат бўларди. Ҳозир ютқазмасликни ўйлашяпти"

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.


"Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсак, ажойиб беллашув бўлди. Футболчиларим ўйлаган режаларни, вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишди. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Дуранг адолатли натижа" - дейди Анвар Бердиев.

- "Шўртан" тактик жиҳатдан жуда тўғри ҳаракат қилди. Чуқур ҳимоялангани йўқ. Олдинга чиқиб рақибни кутиб олди. Айнан бугун жамоа тактик танлов эвазига очко қўлга киритдими?

- Рақиб яхши паслар билан ўйнайди. "Бунёдкор"га эркинлик берсак бўлмасди. Бугун рақибдан келиб чиқиб 2 та ҳужумчи билан ўйнадик. Ўйлайманки, биз танлаган тактика оз бўлсада ўзини оқлади. 

- Иккинчи бўлимда қарши ҳужумда вазиятлар яратди. "Бунёдкор" темпни оширганига қарамай "Шўртан" услубни ўзгартирмади ва рақибга мослашиб олди...

- Футболчиларимизда чарчоқ сезилиб қолди. Шунинг ҳисобига "Бунёдкор" кўпроқ ҳужум уюштирди. Худога шукурки, ҳимоячиларимиз ўз ишларини аъло даражада уддалади. Футболда бир жамоа ҳужумни кучайтирса, иккинчи жамоа пассив кўринади. "Бунёдкор"га Суперлигада омад тилайман. 

- Шерзод Абдураимов ва Шерали Жўраев билан хайрлашилди. Жамоада ўйинида тушунарсиз вазиятлар бўлди. Бу ички муҳитга таъсир қилмадими?

- Улар билан ака-укадек хайрлашдик. Қатъий қарор қабул қилмасак бўлмасди. Бу қолганларга дарс бўлиши керак. Футболчи ҳар қандай ҳолатда ўзини тута билиши лозим. Бу икки футболчига омад тилайман. Биз ишлашда давом этамиз. 

- Битта вазиятда ҳужумчингизга эътироз билдирдингиз. Ўзбек футболида сўнгги 5 йилликдаги ҳужумчилар муаммосининг сабаби нимада? Тўпурарларда ҳам ҳужумчилар йўқ...

-  Машғулотда ҳам ишлаяпмиз. Кўп ўйинларда анча вазиятлар яратмоқдамиз. Лекин голга айлантира олаётганимиз йўқ. Ҳужумчи ҳар доим олдинга очилишга ҳаракат қилиши керак. Ҳужумчи бир ҳимоячини алдаб ўта олмаса, уни ҳужумчиликка лойиқ ҳисобламайман. Ўша вазиятда жаҳлим чиқди. Бизнинг ўйинчимиз аутни узоққа отади. У ерда бирга-бир вазиятга қочиб кетса бўларди. Ёш иқтидорлар бор. Уларга эркинлик яратиб беришимиз керак. Ҳозир футболда ҳимоявий ўйинга кўп гувоҳ бўляпмиз. Шунинг учун ҳужумчилар кўринмаяпти. 

- Ҳимоявий футбол ўзбек футболининг қонига сингиб бўлдими? Айнан бундай услубда олдинги чизиқдаги креатив футболчилар бор салоҳиятини кўрсата олмаяпти...

- Кўряпсиз, кўп жамоаларда мураббийларга ишонч билдириш, натижани кутишни кўрмаяпмиз. 2 та турдан сўнг мураббийни ўзгартирмоқда. Жамоалар майдонга чиқишдан аввал биринчи галда ютқазмасликни ўйлаяпти. Олдин ҳужумкор футболда қандайдир шижоат бўларди. Ҳеч кимни ҳафа қилмоқчи эмасман, ҳозир шу нарса кўринмаяпти. "Шўртан" билан бунинг устида ишлаймиз. Ҳар доим ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика