UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  0 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  4 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  10 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  25

Анвар Бердиев: "Ким Бо Йонгнинг ўрнига иккинчи даврада футболчи олишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ким Бо Йонгнинг ўрнига иккинчи даврада футболчи олишга ҳаракат қиламиз"

Про-лиганинг 8-туридан ўрин олган "Турон" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни кўрдинглар осон бўлгани йўқ. Шундай қийин учрашувда йигитлар ирода кўрсатишди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга, клубимиз раҳбарларига миннатдорчилик билдирамиз", - дейди Анвар Бердиев. 

"Ғалаба билан барчани табриклайман. Рақиб яхши шаклланган жамоа эди. Жамоавий ўйин ҳисобига ғалаба қозондик. Албатта фаолиятимда шунга ўхшаш голлар бўлган. Ҳар бир голнинг қадри ўзгача", - дейди Аъзам Алиев.

- Рақиб сафидаги Микола Агапов борасида ҳимоячиларга кўрсатма берганмидингиз?

- "Машъал"нинг "Андижон"га қарши ўйинини стадиондан кузатдим. Микола Агапов яхши ҳужумчи эканлигини, вазиятлардан фойдаланиб кетиши мумкинлигини ҳимоячиларга айтгандим. Ўша вазиятни яна кўриб чиқамиз. Камчиликларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

- Ўйин якунида мухлислар Ким Бойонг билан хайрлашишди. У жамоани расман тарк этди. Трансферлар вақтида унинг ўрнига бошқа футболчи олишни режалаштиряпсизми?

- Иккинчи даврада футболчилар оламиз. Ҳозирда таркибимиздаги қанот ҳужумчиларининг ҳаммасида жароҳат бор. Шунга қарамай шогирдларим ирода кўрсатишди. Улардан мамнунман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика