UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  0 19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  77 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  0 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  11 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1

Анвар Бердиев: "Кераксиз жойда очко йўқотдик" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Кераксиз жойда очко йўқотдик"

ПРО-Лиганинг 23-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунлангач мезбонлар устози Анвар Бердиев ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.

"Жуда қийин ўйин бўлди. Ўйин аввалида жуда яхши вазиятларни голга айлантира олмадик, аммо оддий бир вазиятда кераксиз хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Футболчиларим ҳисобни тенглаштира олишди, лекин ҳисобда олдинга чиқа олмадик. Кераксиз жойда очко йўқотдик", - дея фикр билдирди Анвар Бердиев.

- Бугун захирадан майдонга тушган футболчилар жамоангиз ўйинини қанчалик ўзгартира олди деб ўйлайсиз?
- Зоиров гол ургани сабабли ўйинга қўшилиб кета олди дея оламан, қолган футболчилар эса бугун ўзларининг энг яхши ўйинини намойиш эта олишмади.

- Мавсум якунига қадар уч тур қолди. "Дўстлик", "Машъал", "Арал" жамоаларига қарши ўйинлар бор. Қайси баҳс жамоангиз учун энг қийини бўлади?
- Ҳали олдинда бешта учрашув бор. Сиз санаб ўтган рақиблардан ташқари, "Қўқон-1912" ва "Олимпик-МобиУЗ"га қарши ўйинларимиз ҳам бор. Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Бизда имкониятлар бўлаяпти, аммо улардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Биринчи даврада энг кўп гол урган жамоаларнинг бири эдик. Иккинчи даврада эса ушбу кўрсаткич бўйича пасайиш кузатилмоқда. Футболчилар билан ушбу муаммо устида ишлашимиз керак.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика