UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  2 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  9 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  9 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  13 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1

Анвар Бердиев: "Жасур Ўринов учун хурсандман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Жасур Ўринов учун хурсандман"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Турон" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Қийин учрашув ўтказдик. "Шўртан" билан бу йилдаги учинчи тўқнашувимиз ҳисобланади. Улар жамоа сифатида яхши шаклланиб улгурган. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтаман. Футболчиларим охиригача ғалаба учун курашди. Бунинг самарасини кўрдик", - дейди мураббий. 

- Жамоа "Хоразм" билан сафарда суъний майдонда ўйнади. Йигитлар қийналганини кўрдик. Кейинги турни яна шундай майдонда "Арал Самали"га қарши ўтказасизлар. Футболчиларни тайёрлаш қийин бўлмаяптими?

- Баҳона бўлиб қолмасин, суъний майдонда футбол ўйнаш жуда қийин. Чунки ўзимиз футбол ўйнаган пайтларимизда мураббийларимиз суъний майдонга олиб чиқмас эди. Фақат қишда ноқулай ҳавода шуғулланганмиз. "Хоразм"га, "Арал Самали"га тезроқ табиий майдонга эга бўлишини тилаб қоламан. Ўйиндан бир кун олдин борамиз. Очиғи футболчиларимни бир неча кун суъний майдонда шуғуллантириб қийин аҳволга солиб қўймоқчи эмасман. Жароҳат олиш эҳтимоли юқори бўлади бунда. 

- Жасур Ўриновни ҳимояда ўйнатиш режалаштирилганмиди?

- Бизда 3та ҳимоячи ўйнаётганди. Уни ҳимояни олдига қўйдим. Стандарт вазиятларда бош билан яхши ўйнайди. Жасур Ўринов учун хурсандман. 

- Дониёр Исмоиловнинг қайтиши ҳақида...

- Тезда қўшилиб кетиш қийин барибир. Унинг қайтганидан мамнунман. Сафимизга қайтиш албатта фойдали. 

- Абдуғани Камолов ва Сардор Абдунабиев жароҳатдан қутулиб қачон қайтади?

- Сардор Абдунабиев алоҳида тартибда машғулотларга киришди. Абдуғани Камолов куни кеча жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу футболчилар иккинчи даврага тўлиқ тайёр бўлади. 

Азиз Ибрагимовнинг тажрибасига суяниб майдонга туширдик. Қўлидан келганча ҳаракат қилди. Ҳар қандай ҳолатда ўйинни кучайтиради.  Ғалаба бўлганидан кейин барчаси тўғри дейилади. Азизнинг ўрнига тушган Жасур Ўринов ғалаба голини урди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика