UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  0 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  0 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  0 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  21 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  8 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  24 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  15 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0

Анвар Бердиев: "Иккинчи бўлимда футболчиларимизни таний олмай қолдим" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Иккинчи бўлимда футболчиларимизни таний олмай қолдим"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Машъал" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Тўғриси, жамоамизнинг биринчи бўлимда ва иккинчи бўлимда кўрсатган ўйини тубдан фарқ қилди. Иккинчи бўлимда футболчиларимизни таний олмай қолдим. Биринчи бўлимда устунликка эга бўлгандик, бироқ иккинчи бўлимда ташаббус мезбонлар томонига ўтиб кетди. Бу ўйинда ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Охирида гол уриб ҳисобни тенглаштирдик.

- Ўйин давомида ҳакамлар қарорларидан норози бўлган вазиятларингиз бўлди. Айнан ҳакамлар томонидан қўшиб берилган 6 дақиқада жамоангиз гол уриб кетди...

- Ўйин вақтида бундай эмоциялар бўлади. Учрашувдаги ҳакамлик бўйича ҳеч қандай эътирозим йўқ. "Машъал" жамоаси голдан сўнг вақт чўзишга уринишди. Ўйинга 6 дақиқа қўшилганини тўғри деб биламан. Жамоамиз футболчиларига ҳам доим айтаман, вақт чўзиш мен учун футболдаги энг ёмон жиҳатлардан бири. 

- Марлен Чобановга бугун жуда кўп эътироз билдирдингиз...

- Юқорида айтдим, иккинчи бўлимда жамоани таний олмай қолдим. Бу ерда Марленда ҳам хатоликлар кузатилди. Унинг даражасидаги футболчиларга бундай хатолар ярашмайди. Ўйинни таҳлил қиламиз ва Чобановга тегишлича кўрсатмаларни берамиз албатта. 

- Сизнингча, бугунги Про-лигада "Машъал" кучлими ёки "Турон"ми?

- Аввал ҳам айтиб ўтгандим, бу йилги Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Барча жамоаларнинг имкониятларини тенг баҳолайман. Кўряпсизлар, биронта ўйинда ҳам очко олиш осон бўлмаяпти. Ҳозир қайси жамоа Суперлигага чиқиши ёки чиқмаслиги аниқ эмас.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика