UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  0 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0 19:35Эрон чемпионати. "Персеполис" "Шамс Азар"ни мағлуб этиб, етакчиликни қўлга олди, Остон Ўруновдан гол!  2 18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  3 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  10 17:40"Замин" — Биринчи лига ғолиби!  2 17:24"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар  1 16:55Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 16:22Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди  1 15:54Нико Уильямс нима учун "Атлетик"дан "Барселона"га ўтмаганини тушунтирди  5 15:27Тожикистон футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевнинг аҳволи оғир  9 15:06Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди  48 14:39Меньян 2026 йилда эркин агент бўлиши мумкин. Аллегри бу борада нималар деди?  0 14:14Алишер Одилов: "4 йил ичида ким билан қандай гаплашиш кераклигини билиб олдим"  2

Анвар Бердиев: "Ҳар бир рақибга жиддий ёндашамиз" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ҳар бир рақибга жиддий ёндашамиз"

Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги "Турон" – "Андижон II" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ҳамда ҳимоячи Марлен Чобанов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Аввало, ўйин бошида юзага келган вазиятга тўхталмоқчиман. "Андижон II"нинг жароҳат олган футболчиси (Абубакир Режаббоев – таҳр.) тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Бу ҳолатдан кейин ўйин темпи пасайиб қолгандай туюлди. Мен ўйин олдидан футболчиларга ҳар бир баҳсга жиддий ёндашиш кераклигини тушунтиргандим. Талайгина вазиятлардан фойдалана олмадик. Худога шукрки, битта тўп киритиб, ғалаба қозондик. Жамоамиз аъзоларини, раҳбариятни, мухлисларни кейинги босқичга чиққанимиз билан табриклайман!

Кейинги босқичда қайси рақибга қарши ўйнашни истайман? - Ҳеч бир жамоани ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ҳар бир рақибга жиддий ёндашамиз", – деди Бердиев.

"Ҳаммани ғалаба билан муборакбод этаман. Ўйин яхши бўлди. Кўп имкониятлар ҳосил қилдик, аммо барчасидан ҳам фойдалана олмадик. Биргаликда меҳнат қилиб, гол урдик ва ижобий натижага эришдик. Жамоамиз аъзоларини табриклайман!", – деди Чобанов.  


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика