Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"
20 апр 2025 02:14
Янгиликлар
Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"
Ўйин ҳақида
— Ўйин битта голгача бўлди ва жамоалар бир-бирига тенг рақиблар эди. "Машъал" ўзининг битта вазиятидан фойдаланиб кетди. Биз эса фойдалана олмадик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.
— Битта ўйинда тўртта сариқ карточка ва қизил карточка... Жамоада интизом бўйича камчиликлар борми?
— Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳужумчи қизил карточка кўрсатилган вазиятда бундай ўйнамаслиги керак эди. Ҳужумчида рақиб дарвозасига зарба бериш иштиёқи юқори ва бўлади ва ўйинчимиз бу вазиятда ўзини тута олмай қолди деб ўйлайман.
— Адашмасам, Сирожиддин Қўзиев жамоа билан шартнома имзолаган, аммо у майдонда кўринмаяпти.
— Эсингизда бўлса, Сирожиддин Қўзиев "Навбаҳор"га қарши ўйинда жароҳат олиб, баҳс охирига етказиб қўёлмаганди. Бундан ташқари, энг яхши ўйинчиларимиздан бири Шахзоджон Неъматжонов ҳам анча пайтдан бери жамоамизга ёрдам беролмаяпти. Албатта, уларнинг ўрни билинди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар