UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  12 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  9 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Футболчиларимиз қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда яхши ўйнаб тургандик. "Бунёдкор" жамоаси ўз имкониятларидан фойдаланиб кетди. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, бироқ ҳужумларимиз гол билан тугамади. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман.

- "Шўртан"да ортда қолган икки ўйинда футболчилар ёмон таасурот қолдиришмади. Голлар учун ҳужумчи керак. Жамоада бу борада қандай муаммо бор?

- Бизда ҳозирлик вазиятларга нуқта қўя оладиган ҳужумчи етишмаяпти. Мавжуд имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қилаяпмиз. Ҳозирги ўзбек футболида ҳужумчилар муаммоси бор. Аксарият жамоаларда легионер ҳужумчилар ҳаракат қилишаяпти. Машғулотларда ишлаймиз, ҳужумчилар ҳар бир вазиятдан максимал наф чиқара олишлари лозим. 

- Жамоа таркибига легионерлар жалб этишга молиявий имконият етарлими? Балки сиз легионерлар билан футбол ўйнашни ҳоҳламассиз?

- Биринчи навбатда, ўзимизнинг маҳаллий футболчиларга эътибор қаратишга ҳаракат қилаяпмиз. Истайсизми, йўқми, яхши савиядаги легионер футболчи арзон турмайди. Шу таркибимиз билан ўз олдимиздаги вазифани бажара олишимизга ишонаман. Хатолардан хулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинлар учун жиддий тайёргарликка киришамиз.



- Бугунги мағлубиятга "Бунёдкор"нинг кучли экани сабаб бўлдими? Ёки жамоангиз футболчилари камчиликларга йўл қўйишдими?

- Ўйин бошида вазиятларимиз бўлаётганди. Ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Гол урмасак, ғалаба қозона олмаймиз. Хато эвазига мағлуб бўлдик, бундан тўғри хулоса чиқаришимиз керак.

- Ўринбосарлар таркибида асосий жамоага жалб этиш учун номзодлар бор деб айта оласизми?

- Албатта, имкон қадар ёшлар жамоаларимиз ўйинларини кузатиб бораман. Эътибор берган бўлсангиз, Асилбек Анваров иккинчи бўлимда ўйинга тушди. У айнан ёшлар жамоамиз таркибидан жалб этилди. Ўз мактабимиздан футболчиларни етиштиришга ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи бўлимда қандай услубни танладингиз?

- Эътибор берган бўлсангиз, иккинчи бўлимда биз кўпроқ олдинги чизиққа урғу қаратдик. Прессингда ушлашга уриндик, стандарт вазиятлар бизнинг хатоларимизга сабаб бўлди. Иштиёқ билан ўйнаш керак, футболчилар ўзларига ишониб ҳаракат қилишлари керак.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика