UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  1 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  1 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  4 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  3 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  32 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  2 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1

Анвар Бердиев “Андижон”нинг май ойидаги “Энг яхши футболчиси” Янгиликлар

Анвар Бердиев “Андижон”нинг май ойидаги “Энг яхши футболчиси”

Якунига етган май ойи ойи бўйича “Андижон”нинг “Энг яхши футболчиси”ни аниқлаш борасида телеграмдаги расмий каналимиз орқали мухлислар иштирокида сўровнома ўтказгандик.

Унга кўра май ойида ҳам тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев якка пешқадамлик қилди. 

Айтиш керакки, “Андижон” май ойида жами 6та ўйин ўтказиб, жами 14та очко жамғарди. Бердиев мазкур учрашувларнинг 4тасида иштирок этиб, рақиблар дарвозасини тўрт марта аниқ нишонга ола билди. Тажрибали ҳужумчининг айниқса сафарда “Норин”га қарши баҳсда киритган 2та голи муҳим ғалабани таъминлади. Шунингдек Анвар Бердиев қолган иккита тўпини “Хоразм”га қарши баҳсда киритди. Бу сафар эса унинг голлари “Андижон”га дурангни тақдим этди. 

Бир сўз билан айтганда, 39 ёшли футболчи ўзининг бой тажрибаси эвазига “Андижон”га катта ёрдам бермоқда. Унинг голини олдиндан ҳис қилиши кўпинча рақиб посбонларини қийин вазиятга тушириб қўймоқда дейиш мумкин. 

Май ойи бўйича ўтказилган сўровнома якунлари:

1. Анвар Бердиев – 49 балл.

2. Шаҳбоз Жумабев – 14.

3. Дилмурод Маҳмудов – 12.

4. Иброҳим Отахонов – 9.

5. Фарҳод Бекмуратов – 5.

6. Акбар Ходжаев – 4.

7. Санжар Асқаралиев – 4.

8. Лочин Долимов – 4.

9. Қаҳрамон Маҳамаджонов – 3.

10. Ойбек Нурматов – 2.


"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика