UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Анвар Бердиев: "Амалга оширган ўзгаришларимиз ўзини оқламади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Амалга оширган ўзгаришларимиз ўзини оқламади"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Анвар Бердиев фикрларини билдирди.





"Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, тезкор гол режаларимизни ўзгартириб юборди. "Бухоро" бизга қарши бор кучини ташлаши кутилганди. Ушбу жиҳатни ўйиндан аввал футболчиларга ҳам тушунтиргандим. Орқа чизиқдаги ўйинчиларимизнинг ўйинга киришиб кетиши қийин кечди. Керакли хулосаларни чиқариб, навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз", – дея гап бошлади Бердиев.

- Ҳумоюн Муртозаевни алмаштиришингизнинг сабаби нимада?

- Майдоннинг сифати футболчиларнинг югуришини қийинлаштирди. Биз ўйинни боришидан келиб чиқиб, олдинги чизиқни кучайтирмоқчи бўлдик. Азиз Ибрагимов ўтган учрашувларда захирадан туширилган бўлса ҳам яхши ўйин кўрсатганди. Бу сафар амалга оширган ўзгаришларимиз ўзини оқламади. 

- Айтиб ўтганингиздек, Азиз Ибрагимов захирадан ўйинга қўшилмоқда, яъни кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Унинг холати тўлиқ ўйин ўтказишга жавоб бермайдими?

- Азиз Ибрагимов тажрибали футболчи. Майдонга туширишда унинг ёшини ҳам ҳисобга олиш зарур. Биз унинг тажрибасидан ўз ўрнида ва тўғри фойдалана билишимиз керак. Ўйинларни таҳлил қилиб, йўл қўйилган хатолар юзасидан хулоса чиқарамиз.  

- "Бухоро"нинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Кураш энди бошланди. Рақиб жамоани гапирмоқчи эмасман, чунки ўз мураббийи бор.

Бизнинг вазифамиз – ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, Суперлигага қайтиш. 

- "Турон" битта ҳужумчи билан ўйинни бошлади. Иккинчи голдан кейин жамоа уйғонди. Бугунги мағлубиятга тезкор гол сабаб бўлдими ёки футболчилардаги жисмоний ҳолатнинг сустлиги?

- Футболчи ҳар бир ўйинни эсдан чиқариб, навбатдаги баҳсга тайёрланиши керак. Тезкор 2 та голдан кейин ўзига келиши қийин бўлди. Бундай сусткашликка йўл қўймаслигимиз керак. 

- Бу майдонда ҳали "Машъал" билан ҳам ўйнайсиз...

- Про лигада ўткинчи ўйинлар қолмаган. "Машъал" билан ўйингача ҳали вақтимиз бор. Футболчилар бор имкониятларини ишга солишлари талаб қилинади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика