Антонио Конте: "Жамоа тезроқ тикланиши керак, олдинда бизни жуда қийин баҳс кутмоқда"
27 июн 2016 23:44
Янгиликлар
Антонио Конте: "Жамоа тезроқ тикланиши керак, олдинда бизни жуда қийин баҳс кутмоқда"
Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Испания устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин олдидан бизнинг футболчилар кутилмаган ишларни амалга оширишларига ишонгандим. Италияни ярми "Атлетико"га, ярмини "Барселона"га қиёслашганди. Бу менимча мақтовли сўзлар. Жуда хурсандмиз. Кеча айтганимдек, Испания биздан кучлилигини амалда исботлаши керак эди. Натижани кўрдингиз. Биз ҳақли равишда чорак финалга йўл олдик. Мотта Германияга қарши ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Бу йўқотиш. Энди мен бор эътиборимни Германияга қарши баҳсга қаратишга мажбурман. Жамоа тезроқ тикланиши керак. Бизни мусобақадаги энг қийин ўйин кутмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар