UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  0 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  1 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  4 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  8 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  20 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  10 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1

Антонио Конте: "Германия - жаҳоннинг энг кучли жамоаси" Янгиликлар

Антонио Конте: "Германия - жаҳоннинг энг кучли жамоаси"

Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Германияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Италияга қарши ҳар томонлама жуда кучли терма жамоа саф тортади. Германия шубҳасиз Испаниядан кучли. "Немис машинаси" жаҳоннинг энг кучли терма жамоаси. Германияда жуда кўплаб юқори малакали футболчилар, кучли ижрочилар мавжуд. Йоахим Лёв жамоаси ўйин ташкил этишда жуда кучли. Германиянинг мураббийлар штаби ва футболчилари кўплаб мақтовларга лойиқ.

Бу баҳс Испания билан бўлган баҳсга қараганда бошқачароқ, қийинроқ кечади. Охирги кунларда рақибни изчил ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдик. Германиянинг кучсиз тарафларидан фойдаланиш йўлларини изладик. Германияни жуда қаттиқ хурмат қиламиз, аммо Италия ўз ўйинини кўрсатмоқчи. Биз ҳам ўзимизнинг кучли тарафларимизни кўрсатамиз.

Бу тўқнашув барчамиз учун шунчаки ажойиб ўйин. Бир ой олдин учрашганимизда, ҳеч бир инсон Италия Германияга билан муносиб қаршилик қилишига ҳам ишонмасди. Лекин Испанияни мағлуб этилгач кўпчиликнинг фикри ўзгарди. Биз жуда катта кўламдаги ишларни амалга оширдик. Яна бир маротаба сюрприз тақдим этиш учун қаттиқ тер тўкишимизга тўғри келади. Италияда ҳеч ким мағлубиятга рози бўлиб майдонга тушмайди. Агарда бу тўқнашувда ҳам ғалабани қўлга киритсак, бу тўлақонли ҳақли ютуқ бўлади. Мен ўз жамоамга ишонаман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика