Антони Марсьяль: "Клубда узоқ вақт қолмоқчиман"

Tolibjon Qosimov
22 фев 2017, 20:19
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль клубдан кетиш ниятида эмаслигини айтиб ўтди.

"Мен бу клубни яхши кўраман. Мен "Манчестер Юнайтед"ни ва унинг мухлисларини яхши кўраман. Ишқибозлар томонидан мана шундай қўллаш борлигидан бахтлиман. Ўз навбатида, улар ҳам менинг ўйинимдан ҳайратланишлари ва хурсанд бўлишлари учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Мен хоҳлайдиган ягона нарса - клубда имкон қадар узоқроқ қолиш", - дейди Марсьяль.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: manutd.ru