Анри юлдузларни Франция олимпия терма жамоасига чақирмоқчи

Aslanov Jasurbek
12 мар 2024, 01:30
Килиан Мбаппе, Антуан Гризманн ва Оливье Жиру Олимпиада-2024да иштирок этиши мумкин.

Олимпия футбол терма жамоаларида 23 ёшгача бўлган футболчилар тўп тепишади. Унга 3 нафар 23 ёшдан катта бўлган ўйинчиларни таклиф қилиш мумкин.

Франция олимпия терма жамоаси устози Тьерри Анри Париждаги турнирда 25 ёшли Килиан Мбаппе, 32 ёшли Антуан Гризманн ва 37 ёшли Оливье Жиру иштирок этишини хоҳлаяпти. Уларнинг бари ЖЧ-2018 ғолиби ҳисобланишади.

Олдинроқ, Мбаппе ушбу Олимпиада ўйинларида иштирок этмоқчилиги эълон қилинган эди.

Мусобақа 24 июлдан 10 августга қадар бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Le Parisien