

Гривз "Челси" ва "Тоттенхэм"даги фаолияти билан барчага машҳур. У Англия чемпионатида 6 марта тўпурар бўлган ва бу натижа рекорд ҳисобланади.
Гривз Англия юқори дизивионлари тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг ҳисобида 357 гол бор. Ундан ташқари у "Тоттенхэм"нинг ҳам энг яхши тўпураридир - 379 ўйинда 266 гол.
Англия термаси таркибида у 57 ўйинда 44 гол урган.



