Англияда терма жамоа ЖЧ-2022 ярим финалига чиқишга ишонишмаяпти
10 ноя 2022 08:32
Янгиликлар
Англияда терма жамоа ЖЧ-2022 ярим финалига чиқишга ишонишмаяпти
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Алан Ширер жамоанинг ЖЧ-2022даги муваффақиятига ишонмаяпти.
"Сўнгги икки мусобақада бўлгани каби биз бу сафар узоққа бора олмаймиз.
Ярим ҳимоя ва ҳужум бўйича Саутгейт хотиржам бўлиши мумкин, ҳимоя эса ҳавотирга солмоқда.
Таркиб сифатини ҳисобга олсак, биз гуруҳда ғолиб бўлишимиз керак. Аммо қанча узоққа борсак, шунча қийин бўлади. Англиянинг ҳимояси мени ҳавотирга солмоқда.
Англия терма жамоасининг сўнгги мусобақалардаги муваффақиятини ҳисобга олсак, жамоа ғалабага эришиб, яна бир қадам олдинга бориши керак. Аммо бу қийин бўлади, жуда қийин", - деди Ширер.
Эслатиб ўтамиз, Англия сўнгги икки мусобақа - ЖЧ-2018да ярим финалгача, Евро-2020да эса финалгача етиб борган.
Англия ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида АҚШ, Уэльс ва Эронга қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар