

Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ёзди. "Матрасчилар" 24 ёшли Англия терма жамоаси футболчиси учун 30 миллион евро ва бонуслар беришга тайёр. "Кўклар" эса АПЛнинг молиявий фэйр-плей қоидаларидан чиқиб кетмаслик учун ўз тарбияланувчиларини сотишга ҳаракат қилишмоқда.
Галлахернинг ўзи ҳам клубини алмаштиришга қарши эмас, чунки у "Челси"нинг янги устози Энцо Мареска қурадиган футбол услуби унга тушмайди деб ҳисобламоқда. Галлахер ўтган мавсум АПЛда 37та ўйинда майдонга тушиб 5та гол урди ва 7та ассист берди.




