UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  2 15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   0 14:49"Сўғдиёна"дан 3 ўйинчи, 6та легионер. Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси  4 14:32Беллингем Мбаппе ҳақида: "У билан бирга ўйнашни хоҳламайдиган кимнидир биласизми?!"  5 14:10"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили  4 13:23Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди  8 12:54VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади  1 12:26Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  6 11:27Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  10 10:45Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: «Ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман»  6 10:14Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди  8 10:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубогига Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон лигалари вакиллари келади  8 09:45Винисиус Жуниор Мбаппенинг «Реал Мадрид»га келиши ҳақида фикр билдирди  5 09:25Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Иттиҳод" 4:2  1 09:16«Челси» янги бош мураббийи билан келишувга эришди  7

"Манчестер Сити" Англия Кубоги финалида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этиб, требл сари иккинчи қадамни ташлади Янгиликлар

"Манчестер Сити" Англия Кубоги финалида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этиб, требл сари иккинчи қадамни ташлади

Англия Кубогининг финали матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 2:1

3 июнь, 19:00 | "Уэмбли"

Голлар: Илкай Гюндоган (1, 1:0), Бруно Фернандеш (33-пен, 1:1), Илкай Гюндоган (51, 2:1).

Манчестер Сити – Ортега, Уокер, Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз, Гюндоган, де Брюйне (Фоден, 76), Грилиш (Аке, 90), Бернарду Силва, Родри, Холанд.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Линделеф (Мактоминей, 83), Шоу, Эриксен (Гарначо, 62), Каземиро, Фред, Бруну Фернандеш, Санчо (Вегорст, 78), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Уан-Биссака (45), Фред (79), Ортега (81), Родри (90).

Манчестер Сити

Илкай Гюндоган - 1', Илкай Гюндоган - 51'

Кубок ФА . final-тур

03/06/2023, 19:00

1
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 33'

Стадион: Wembley, 83179 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
1'  Илкай Гюндоган
1'  Кевин Де Брёйне
51'  Илкай Гюндоган
51'  Кевин Де Брёйне
76'  Кевин Де Брёйне (Фил Фоден)
81'  Штефан Ортега
89'  Джек Грилиш (Натан Аке)
90'  Родриго Эрнандес
90'  Кайл Уокер (Эмерик Ляпорт)
33'  Бруну Фернандеш
45'  Аарон Уан-Биссака
62'  Кристиан Эриксен (Алехандро Гарначо)
78'  Джейдон Санчо (Ваут Вегорст)
79'  Фред
83'  Виктор Линделеф (Скотт Мактоминей)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" мавсумдаги илк финалида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди. Требл учун "шаҳарликлар" энди "Интер"ни мағлуб этсалар бўлгани. Бу "Манчестер Сити" учун еттинчи Англия Кубоги бўлди.

90+4. Кайл Уокер жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

90+2. УХХХХХХХ!!! "Юнайтед" ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолганди. Кетма-кет зарбалар дарвозага кирмади.

Учрашувнинг 2-бўлимига ҳам 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. УХХХХХХ!!!! "Сити" голга жуда яқин келмоқда. Гюндоганнинг Холандга оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

83. УХХХХХХ!!! Рикошет билан Холанд дарвозага гол уриб қўйишига сал қолди. У зарбага қадар МЮ футболчиларини фишка қилиб ўтиб кетганди.

80. "Сити" яна бир гол уришга яқин келганди. Қанотдан узатилган тўпни бўш қолган дарвозага киритишга Аканжи улгурмади.

79. "Сити"да жарима зарбаси. Фредга сариқ карточка кўрсатилди.

76. Гарначо "Сити" жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди. Ҳимоячилар тўпга блок қўя олишди.

71. Гюндоган учинчи голини ҳам урганди. Бироқ оффсайд қайд этилди. "Юнайтед" ҳимоясида жуда-жуда парокандалик бўлмоқда.

69. ЗАРБААААААА!! Рэшфорднинг рақиб дарвозаси томон кучли зарбаси ноаниқ кетиб қолди.

64. Стоунз узоқ масофадан де Хеа дарвозаси томон анчагина ноаниқ зарба йўллади.

62. ДЕ ХЕАААА!! Кевин де Брюйненинг зарбасини оёғи билан қайтариб юборди.

56. "Шаҳарликлар" жарима зарбасига эга бўлишди. Ундан узатилган тўпни Диаш дарвоза ёнига ташлади. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

51. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Илкай Гюндоган яна бир бор жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

49. УХХХХХХХХ!! Кевин де Брюйненинг қанотдан ерлатиб узатган тўпи Холанддан ҳам, Гюндогандан ҳам ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди, танаффус!

45+4. Ван-Биссакага сариқ. Футболчи Грилишга қарши қўпол ўйнади (пенальти қаҳрамонлари)

1-бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди. Тўғри, пенальтини тепиш учун 3 дақиқа вақт сарфланди.

42. ЗАРБААААААА!!! Каземиронинг бурчакдан узатмасидан кейин Варан дарвозага кучли зарба берди. Ноаниқ.

39. Фред ўз жарима майдончаси ичида Холандга қарши қўпол ўйнагандек кўринди. "Шаҳарликлар" пенальти сўрашди. Пол Тирни эса пенальти йўқ деди.

35. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Кевин де Брюйне пас аралаш зарба йўллади. Тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

33. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бруну Фернандеш пенальтидан унумли фойдаланди! Учрашув энди бошланмоқда!

30. ПЕНАЛЬТИ!!! "Манчестер Юнайтед" пенальти тепади.

28. УХХХХХХХ!! Кевин де Брюйненинг кучли зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

24. "Юнайтед"дан илк хавфли ҳужум. Каземиронинг узатган тўпини Рэшфорд рақиб дарвозасига зарба беришга урунди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

23. Кевин де Брюйне МЮ жарима майдончаси ичига ёриб киришга интилди. Бироқ бунга Варан йўл қўймади.

21. Эрлинг Холанднинг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

17. УХХХХХХ!! "Сити"да яна бир яхши ҳужум. Гюндоган ҳужум марказидаги Холандга тўпни оширди. Эрлинг тўпга бироз ета олмади ва натижада тўпни де Хеа ушлаб олди.

15. Ўйиндаги темп пасайди. "Сити" тўпни "Юнайтед"га деярли бермаяпти. МЮ эса прессинг уюштирмоқда.

8. Каземиронинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборишди. "Юнайтед" бироз босим қилмоқда.

4. УХХХХХХХ!! Родри ҳисобдаги фарқни ошириб қўйиши мумкин эди. Жаримадан узатилган тўпни Родри боши билан дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

1. Ўйин тугади) "Манчестер Сити" ҳисобни очди. 13-сониядаёқ Илкай Гюндоган ҳисобни очди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! 

------------------------------

18:58. Шаҳзода Уильям икки жамоа футболчилари билан қўл ташлашиб чиқди ва Буюк Британия мадҳияси айтилди (жонли ижрода!)

18:56. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

18:53. Икки жамоа мухлислари стадионни кўк ва қизил рангга буркаб қўйишган. Жуда чиройли ҳолат. Афсонавий мураббий сэр Алекс Фергюсон ва Майк Саммерби биргаликда жамоаларнинг чиқаверишидаги минбарга совринни олиб бориб қўймоқда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Уэмбли"га қаратамиз. Англия Кубоги финалини ютиш учун Манчестер шаҳрининг икки клуби ушбу стадионга етиб келишган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика