Англия футбол ассоциацияси ЖЧдан кейин Саутгейтни сақлаб қолмоқчи

Sherzod Nurmatov
8 дек 2022
Муҳим ўйин олдидан мураббийни қўллаб-қувватлашяпти.

Англия футбол ассоциацияси Гарет Саутгейтни бош мураббий сифатида сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилди, деб хабар берди "Daily Mail".

2022 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин мураббий 2024 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномага қарамай, ўзини клуб даражасида синаб кўрмоқчи. Бироқ инглиз футболи раҳбарияти уни Англия термасида қолишга кўндирмоқчи.

Саутгейтнинг асосий ютуқлари – ЖЧ-2018 ярим финали ва Евро-2020 финали. ЖЧ-2022 чорак финалида англияликлар Францияга қарши ўйнашади. Ўйин 10 декабрга белгиланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail