Англия чемпионатининг эҳтимолий давом эттирилиш санаси маълум бўлди

Alisher
11 май 2020
Англия Премьер-Лигаси 1 ойдан сўнг давом эттирилиши мумкин.

Агар бу амалга ошириладиган бўлса, коронавирус пандемияси туфайли барча хавфсизлик қоидаларига амал қилинади.

Бугун, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон парламенга мамлакатнинг карантиндан чиқиш йўл харитасини тақдим этиши кутилмоқда.

Шундан сўнг, Англиядаги футбол одамлари ўйинларни давом эттириш учун аниқроқ тасаввур ҳозил қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионати 7-9 март кунлари ташкил этилган 29-турдан сўнг тўхтаб қолган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph