Англия чемпионатининг 20-тур учрашувлари қолдирилиши мумкин

Оқил Абдубарноев
20 дек 2021
20 декабрь, душанба куни Англия Премьер-лигаси клублари 20-тур ўйинларининг бошқа муддатга қолдириш масаласини муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Учрашувлар янги йил олдидан - 28, 29 ва 30 декабрь кунлари бўлиб ўтиши керак бўлади.

Ушбу ҳафтада коронавирус пандемияси туфайли бирданига олтита Премьер-лига ўйини қолдирилганди. Сабаби коронавируснинг авж олиши бир нечта клубларда қайд этилган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Athletic