Ангелос Постекоглу Австралия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлади

Narzulla Saydullayev
23 окт 2013, 12:27
Австралиянинг “Мельбурн Виктори” клуби расмий сайти берган хабарга кўра, илгари ушбу жамоага бош мураббий бўлган Ангелос Постекоглу, эндиликда терма жамоага бош мураббий этиб тайинланади.

У яқинда термадан ҳайдалган Хольгер Осиек ўрнига жамоани бошқаради. Эслатиб ўтамиз, австралияликлар ЖЧ-2014 йўлланмани қўлга киритишган, бироқ кейинчалик Франция ва Бразилия термаларига қарши ўйинда бир хил 0:6 ҳисобида мағлубиятга учрашган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net