Ангел Йордэнеску: "Тезкор гол киритганимизда - бу ўйин тақдирига ўз таъсири ўтказган бўларди"
11 июн 2016 07:05
Янгиликлар
Ангел Йордэнеску: "Тезкор гол киритганимизда - бу ўйин тақдирига ўз таъсири ўтказган бўларди"
- Биринчи бўлимни жуда ажойиб тарзда бошлагандик. Учрашув дебютида гол киритиш учун ажойиб имкониятга эга бўлгандик. Аммо дарвозабон фантастик ўйнади ва зарбани қайтарди. Тезкор гол киритганимизда - бу ўйин тақдирига ўз таъсирини ўтказган бўларди. Танаффусдан кейин ҳам ташаббус биз тарафда бўлди ва бир қатор вазиятларга эга бўлгандик. Богдан Станку ўз имкониятини қўлдан бой берди. ЎЗ шогирдларимни барча тактик кўрсатмаларимни аъло даражада бажаришгани билан табриклайман. Ютқазганимизда қарамасдан кўрсатган футболимиз сифати юқори бўлди. Албатта 89-дақиқада гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлиш кишини ранжитади. Бу вазиятда Пайенинг зарбаси шунчаки ажойиб чиқди. Кийиниш хонасида футболчилар жуда хафа ҳолда кириб келишди. Буни кўриш керак эди. Улар майдонда бор кучларини сарф этишди. Энди кейинги учрашувга қадар тикланиш қийин кечади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар