Андрей Шипилов: "Нефтчи" яхши таассурот қолдирди"

Xayrulla Xoliqov
29 июл 2018, 14:32
Кеча бўлиб ўтган "Металлург" - "Нефтчи" баҳсидан сўнг мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

- "Натижа биз учун қониқарли бўлди. Рақиб ҳисобдан мамнун дея олмайман. Лекин шуни таъкидлашим мумкин, "Нефтчи" жамоаси бугун яхши таассурот қолдирди".

- "Фарғоналиклар ҳимояда анча тартибли ўйин намойиш этишди. Шундай бўлса-да, бизда етарлича қулай имкониятлар юзага келди. Иккинчи бўлимда ўйинимиз анча қовушди. Йигитларга бутун ўйин давомида бор куч-ғайрат билан тўп сурганликлари учун миннатдорчилик билдираман", - деди "Металлург" бош мураббийи.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia