Андрей Шипилов: "Локомотив" бизнинг дарвозамиз олдида деярли ҳеч нима қила олмади"

Mirjalol Normatov
31 окт 2018
Суперлиганинг 28-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов "Локомотив" матбуот хизматига интервью берди.

- Барча кўрганидек, бугун яхши, қизиқарли ўйин бўлди. Бундай стадионда ўйнаш жуда ёқимли. Майдоннинг ҳолатига юқори баҳо берган бўлардим. Бугунги рақибимиз бизнинг дарвозамиз олдида деярли ҳеч қандай вазият ярата олмади.

"Локомотив" жамоасини табриклайман. Бугун ушбу жамоа сафида менинг 7 нафар шогирдим ҳаракат қилмоқда. Умид қиламанки, улар кимдан сабоқ олишганини унутишмаган. "Локо"га омад тилайман. Биз эса ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

Жавоҳир Илёсов: -Бугунги ўйин қийин бўлишини барча биларди. Мураббийлар айтган кўрсатмалар, қўйилган талабларини бажаришга ҳаракат қилдик. Майда хатодан фойдаланиб, "Локомотив" гол уриб кетди. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қилиб, ўз мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз, - деб ёзади "Локомотив" матбуот хизмати.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz