

"Биринчи навбатда барчани янги мавсум билан табриклайман. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабани кўпроқ исташди. Жамоам бундай ўйнагани эса бу мен учун жумбоқ. 90 дақиқа ичида биронта аниқ зарба ва биронта бурчак тўпини амалга оширмадик. Биз нимани ўйладик, билмайман. Гол ўтказмасликдир, билмайман. Бугунги ўйинга яхши шароитда тайёргарлик кўргандик. Майдон яхши ҳолатда эди", - дейди Андрей Шипилов.
- Иван Нагаев бугун кўринмади?
- Унда кичик жароҳат бор эди. Бундан ташқари Никита Павленко ҳам ҳали тайёр эмас.



