

"Терма жамоа билан ажойиб беш йилни ўтказдик ва бундан завқ олдик. Биз бир жамоага айлангандик. Ўйлайманки, барчада мен ва мураббийлар штаби терма жамоа билан шартномани узайтирмагани ҳақида саволлар бор.
Евро-2020даги мағлубиятдан кейин биз терма жамоа билан шартномани узайтириш қарорига келгандик. Киевга келганидан сўнг Украина футбол федерацияси президенти Андей Павелко билан учрашдик ва у ҳам бу ҳақида биларди. У эса буни ҳозир муҳокама қилишга тайёр эмаслигини айтди. Мен эса таътилга кетдим.
Кейин биз Евро-2020 финалида учрашдик ва шартнома узайтириш борасида хеч қандай гап-сўз бўлмади.
30 июль куни шартнома муддати якунланди ва мен бу ҳақида ижтимоий тармоқда эълон қилдим. Мен кетяпман демадим. Биз терма жамоада ишлашда давом этишни истагандик. Ҳақиқат шу", - деди Шевченко.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Украина терма жамоасини Александр Петраков бошқармоқда.



