Андрей Микляев: "Локомотив" олдига кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилган"
25 ноя 2020 17:06
Янгиликлар
Андрей Микляев: "Локомотив" олдига кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилган"
"Ўйин жуда қийин бўлди. Сўнгги йилларда "Қўқон-1912" ўз майдонида жуда ҳам яхши ўйнаб келмоқда. Ғалаба қозонганимиздан хурсанмиз. Кўрсатмани тўлиқ бажардик ва рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик. Гол урдик ва яхши ҳимояландик. Деярли тенг курашда омад биз томонда бўлди деб ўйлайман", - дейди Микляев.
- Кападзе келганидан кейин жамоада ўзгариш кузатилди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Албатта, ўзгаришлар бўлди. Кападзе ёш, ғайратли мураббий. У йигитларга, йигитлар унга ишонади. Бизда ажойиб коллектив шаклланди. Футболчилар футбол ўйнашни хоҳлашмоқда ва машғулотда бор кучлари билан ишлашмоқда.
- "Локомотив" олдига кубок орқали ОЧЛга чиқиш вазифаси қўйилганми?
- Албатта. Лекин бир нарсани унутманг, жамоамиш энди шаклланмоқда, таркибимизда ёшлар жуда кўп. Табиийки кубокда ўйнайдиган барча клублар сингари кубокни қўлга киритишга интиламиз. Олдимизга шундай вазифа қўйилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар