UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  0 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  1 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  67 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Андрей Микляев: "Техник тарафдан "Насаф"га юқаздик" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Техник тарафдан "Насаф"га юқаздик"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар катта мураббийи Андрей Микляев фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Учрашув натижаси биз учун кутилмаган бўлди. Умуман олганда, биз янги жамоа қуряпмиз, десак ҳам бўлади. Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади, шунчаки бугун бизнинг кунимиз эмасди, омад келмади. Камида дуранг бўлиши лозим эди. 

- Ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингиз, аммо натижадан мамнун эмассиз. Шундайми?  

- Ҳа, натижадан мамнун эмасман, бироқ ўйин тарафлама фикримни айтсам, йигитлар борларини беришди. 

- Ғуломҳайдар Ғуломовнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Унда жароҳат мавжуд эди. Ўйингача қарийб 2 кун шуғулланмади. Ҳатто унинг учрашувдаги иштироки сўроқ остида эди. 

- Жером Этаменинг бугунги ўйини хусусида қандай фикрдасиз?

- Таркибимизда ҳозирча ундан кучлироқ ҳужумчи йўқ. Ундан ташқари бошқа ёш ҳужумчиларимиз бор. Этаме 2 та яхши вазиятга эга бўлди, аммо ундан фойдалана олмади. Айниқса, ўйин сўнгида юзага келган вазиятдан гол урганида, дурангга эришардик.

- "Локомотив" футболчиларида ўзароқ боғлиқлик кўринмади...  

- "Насаф" техник тарафдан кучлироқ. Биз бу борада уларга ютқаздик.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика