Андрей Микляев: "Кападзе қоладими? Раҳбарлардан сўраш керак"
08 дек 2020 16:50
Янгиликлар
Андрей Микляев: "Кападзе қоладими? Раҳбарлардан сўраш керак"
- Ўйинни тўлиқ гапирмоқчи эмасман. Баҳсга яхши тайёргарлик кўргандик. Кубок ўйинлари шундай: гол ўтказиб юборасан ва тикланиш қийин бўлади. Ўзимиз совға қилдик. Иккинчи голда ҳам бир неча футболчиларга тўп текканидан кейин гол бўлди. Ҳақиқий кубок ўйини. Агарда биринчи бўлиб гол урганимизда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. АГМКни навбатдаги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун омадсиз кунимиз экан.
- Тимур Кападзе қоладими ёки кетадими?
- Бу савол менга эмас, раҳбарларга берилиши керак.

- Келаси мавсум учун режалар ишлаб чиқилдими? Янги футболчилар билан келишувлар амалга оширилганми? Таркибда қандай ўзгаришлар бўлади?
- Йўқ, келаси йил борасида ҳали гаплашиб олмадик. Пандемия сабабли тақвим жуда оғирлашиб кетди. Келаси мавсум қачон бошланишини кимдир айта оладими? Мен ҳам сизлар каби ҳеч нимани билмайман ва ҳеч нима дея олмайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар