UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  2 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  4 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  5 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  27 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  86 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4

Андрей Микляев: "Геворкянни майдонга туширмаслик бу мураббийлар штабининг қарори" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Геворкянни майдонга туширмаслик бу мураббийлар штабининг қарори"

"Локомотив" - "Насаф" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.

- Мен натижадан хурсанд эканлигимни айта оламан. Ўйинни яхши кайфиятда бошлагандик. Аммо хатоларимиз туфайли рақиб мувозанатни тиклади. Лекин жамоамиз характер кўрсатиб ғалабани ўз томонига оғдириб олганидан мамнунмиз. Қийин баҳсда муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Артур Геворкянни майдонга туширмаслик бу мураббийлар штабининг қарори. Бизнинг олдимизда танлов бор эди ва биз Маратни майдонга туширишни маъқул топдик. Геворкян асосий таркиб футболчиси саналади.

"Бухоро" билан ўйиндан сўнг таркибда бир қатор ўзгаришлар амалга ошгани рост. Жамоа рақобат мавжуд ва кўплаб футболчилар узун мавсумни ўтказмоқда. Шу боис бошқа футболчиларга ҳам имконият тақдим этамиз. Кейин ким асосий таркибга кирмоқчи бўлса бунинг учун курашиши лозим. Ким лойиқ ва тайёр бўлса ўша футболчи бошланғич таркибда тушади.

Ўзбекистондаги учта энг кучли дарвозабонлар?
Мени рўйхатимдаги учталикка Нестеров, Зуҳуров ва Суюнов жой олган. Менимча, айнан шу учала киперлар ҳозирги кунда Ўзбекистондаги энг зўрлари.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика