Андрей Канчельскис: "Шунча аҳолимиз бор, биз эса маҳаллийлаштиряпмиз"

Mirjalol Normatov
13 ноя 2018
"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис Россия термасига Арининг таклиф этилгани борасидаги фикрларини билдирди.

"Арининг термага чақирилганидан ҳайратланганим йўқ. Бизда нимани истаса, ўшани қилишади. Бундан кейин ҳам шундай юришларни амалга оширишса, ажабланмайман. Қизиқ-да, 150 миллион аҳолимиз бор, бироқ биз маҳаллийлаштириш билан шуғулланяпмиз.

Марио Фернандес? У ҳақида бирорта эътирозим йўқ. У термага катта ёрдам бермоқда. Шунингдек, жамоасида ҳам барчага намуна бўлиб турибди. Бироқ Ари.... Билмадим", - деди Канчельскис.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia