UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Olamsport: Хабибнинг энг кучли футболчилар рейтинги, Гэтжига қарши жанг учун қанча гонорар олиши ва бошқа хабарлар  0 15:38Карикатура: Пикфорд "Ливерпуль"ни асосий ўйинчисидан айирди  0 15:17"Барселона" ЧЛнинг янги мавсумдаги илк ўйини учун қайдномасини эълон қилди  8 14:53Это'О France Football'ни ҳурматсизликда айблади: "Мен ўнгда 1-2 мавсум ўтказганман, марказий ҳужумда эса 25 йил ўйнаганман"  6 14:50Coca Cola Суперлига. 19-тур рамзий терма жамоаси  0 14:29"Хоразм" "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 14:29Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:19Жонс январда МЮдан кетмоқчи  1 14:04Ўзбекистон МТЖ 12 ноябрь куни бўладиган ўйинга бир ҳафта олдин йиғилади  15 13:50Сабалета "Манчестер Сити"га қайтиши мумкин  1 13:28Неймар ПСЖ билан шартномани узайтирмоқчи, аммо клуб ҳали музокараларни бошламади  0 13:15"Турон" ва "Зомин" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:00Карикатура: Ибрагимович А Сериянинг энг яхши ўйинчисими?  3 12:37WhoScored: "Верона" - "Женоа" ўйини учун Шомуродовга нечи балл қўйилди?  37 12:13Оливер "Бавария" - "Атлетико" ўйинини бошқаради. У бунгача "Эвертон" - "Ливерпуль" ўйинида ишлаган эди  6

Андрей Канчельскис: "Савол беришдан олдин машғулотимизга келиб кўринглар. Истеъфо? Яшасак кўраверамиз" Янгиликлар

Андрей Канчельскис: "Савол беришдан олдин машғулотимизга келиб кўринглар. Истеъфо? Яшасак кўраверамиз"

Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

- Жанговар ўйин бўлди. “Насаф” – ажойиб жамоа. Турнир жадвалининг юқори қисмидан жой олгани бежиз эмас. Уларга кейинги ўйинларда ҳам омад тилаймиз. Уларнинг беш ўйиндан иборат ғалабали сериясини тўхтатганимизнинг ўзи қувонарли. Йигитларга борларини бериб ўйнашгани учун раҳмат. Ҳужумларни якунлашда оқсаяпмиз. Ваҳоланки, машғулотлар бинойидек ўтмоқда, зарбалар йўллаш бўйича ишлаяпмиз. Аммо гол уролмаяпмиз, бир сафар дарвозабон халал берса, кейинги сафар бошқа нарса халақит қилади. Ўзингиз кўрдингиз, ёмон ўйнамадик, айниқса, иккинчи бўлимда. Мухлислар келиб қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. Бугун сардоримиз Азим Аҳмедов етишмади, албатта, у етакчимиз. Хуршид Мухторовнинг ўйнамагани ҳам сезилди. Энди “Бухоро” билан ўйинга тайёрланамиз. Кейин терма жамоалар ўйини туфайли юзага келадиган танаффусда муаммоли томонларимиз бўйича ишлаймиз. Айниқса, ҳужумларни якунлаш борасида. Пандемиягача ҳаммаси яхши эди, айнан пандемия ҳаммани синдирди, жумладан, мени ҳам.

Тактика бўйича саволлар беришдан олдин машғулотларимизга келиб кўринглар, ўйинларда 4-3-3 схемасини танлаяпиз, бизда уч нафар ҳужумчи ўйнаяпти. Истеъфо? Яшасак кўраверамиз. Гол уролмаётганимизнинг ўзига яраша сабаблари бор. Нима, мен натижа бўлишини хоҳламайманми? Пандемиягача ҳаммаси жойида эди, 3-4-ўринларда юргандик, ўшанда ҳеч нима демагандинглар. Касалликка чалиниб чиққанимиздан кейин гап-сўзлар кўпайди. Жамоага босиб уюштириш эмас, уни қўллаб-қувватлаш керак. Хавотир олманг, натижа бўлади. Мен ҳам гол уришимизни хоҳлайман, лекин шу голни урадиган ҳужумчи етишмаяпти. Улар гол уролмаса, ўзим майдонга тушиб ўйнай олмайман-ку. Омад етишмаяпти, машғулотлар яхши ўтмоқда. Сизларни ҳам тўғри тушунаман, тан оламан, натижа йўқ, тортишмоқчи эмасман. Лекин сизлар ҳам тўғри тушунинглар. Ана, Чемпионлар Лигасида “Ал-Ҳилол” мусобақани тарк этди, улар касаллик билан курашишмоқда. Биз ҳам 4-5 ой футболдан четда юрдик, вирус юқтириб олдик. Бизнинг вирус юқтиримиш энг ноқулай вақтга тўғри келди, Тошкентдаги марказлашган турлар пайтида касалландик. Кейин футболчиларимизнинг кўпи руҳан синиб қолишди.

Бугунги дуранг мени қаноатлантирмайди, шунчаки, йигитларга борларини бериб ўйнашгани учун раҳмат айтяпман. Умуман, рақибимиз “Насаф” яхши жамоа, турнир жадвалида юқори ўринларда бораётгани бежиз эмас.

Бизга вақт беринглар, ўзимизга келиб олгунимизча сабр қилинглар. Кейин эса Чемпионлар Лигаси йўлланмаси ҳақида гапирамиз. Бунинг учун ҳамма нарса жойига қўйилиши керак, клубдаги инфратузилма яхшиланиши лозим, ташкилотчилик олий даражада бўлиши даркор. Саволлар беришдан олдин вазият билан яхшилаб танишиб чиқинглар. Молиявий масалада ҳозир гапиришнинг ўрнимас, чунки куни кеча йиғилиш ўтказиб, бу борада келишиб олганмиз.

Мавсум бошида йиғилган таркибдан мамнун эканлигимни айтгандим, ҳозир ҳам шундай. Лекин ёзги трансферлар ойнасида таркибимизни кучайтиришимиз мумкин эди. Уч футболчини олишимиз кераклигини айтдим, аммо сотиб олинмади. Бу борадаги саволни менга эмас, бошқаларга беринг.

Энди нима қилиш керак? Ишлаш, ишлаш ва яна ишлаш керак. Истеъфо ҳақидаги саволларингиз жавобим ўша-ўша: яшасак, кўраверамиз! Амалда шартномам бор, буни сизлар билан эмас, раҳбарият билан гаплашаман, - деди Канчельскис.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

+6   
26 сен 22:45:31
BUBUMESSI
Андрей Калсиккан Алкаш тузган тактиканг хам Чалкаш
+5   
26 сен 23:39:01
Gagarin1956
Fayzulla Atabayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
КАНЧЕЛСКИЙ ЭНГ КАТТА ХАТОЙИНГ ТАРКИБ ТАНЛАШ БУ 1, 2 ЧИСИ ХИМОЯВИЙ УЙИН БН С..... ДИНГ, 3 ЧИСИ БУГУН 1 ТАЙМ 1 ТА КАМ УЙНАДИК, БОЛОВ СЕРГЕЕВНИ ЭСЛАТВОРДИ. 4 ЧИСИ 2 ЧИ ТАЙМ УРТАЛАРИДА ПАНЖШАНБЕ БН ШОХРУХ ТУШИБ УЙИН ЖОНЛАНДИ, САЛ ПАЛ. ЭНГ СУНГИСИ БУ ФАЛСАФАНГ НАВБАХОРГА ТУГРИ КЕЛМАСАКАН, ЯХШИСИ ДАМОЙ.
Сергеев гол уради... Боловчи.... Алам қивотими....
+5   
26 сен 22:38:21
FC LIDS YUNAYTED
Ex domla sizga qancha vaqt berishsin navbahor muxlislari?
+4   
26 сен 23:58:12
BUBUMESSI
Андрей Кончинний яхши футболчи булган лекин яхши мураббий эмас, Пелли-Марадона-лотар матеус -баджо-бонек-лято давом эттирсам саноги йук, 18000 доллир ойига увол, Узимизни кишлокни болларига 1800000 сум беринглар Штанггани сирини кучириб ва букиб яна уша майдонингни шудкорлаб бермаса ман жавоб,
+4   
26 сен 22:51:12
Jahongirmirzo
Кани Халол футбол тарафдорлари каттасила
+4   
26 сен 22:47:02
Dimkaaaa
Пулини туласанг кетавераман дептида
+4   
26 сен 22:44:36
YAZMARKAZ
Бу сассик чол Навбахорни тамом килади. Сузлари у́та разил одамлини аник айтиб турибди
+3   
27 сен 08:19:35
Komil Farhodjonov
tfuuu valiii otsuda bliin pyanista
+3   
27 сен 03:19:31
Согдиана Джизак
Шантажку кип кизил)))
+3   
27 сен 03:19:10
Согдиана Джизак
Шантажку кип кизил)))
+3   
27 сен 02:17:06
haqiqattttt
Kanchelskiyni sotiw kerak Mourinyoni oliw kerak))))))))))
+3   
26 сен 23:32:40
Sanjar.M
Бу энди шартномам бор деб куркитяптими Пёниста Этмокчики Белинков килган ишни киламан истефо булса демокчи Увввв Алкаш Сан узи кимсан Мактабда Домла булиб ишлаган одамсанда Калеенга Қў ...... Су ...
+3   
26 сен 22:56:17
Алпомиш
Тохирович фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу алкашни бахонаси тугамас экан
Ха, 2 йилдан бери бахонаси тугамайди. Хоким бува хам , кайтиб олганларига минг пушаймон булиб, охири узлари кетиб кутулдилар.
+3   
26 сен 22:55:55
Real_Liverpul_Nasaf
Uzi bu bohona qilishda boshqa nersani bilmedimi diyman uzi buni qaytarib notug'ri qilingandi Navbahor bu trenersizam uzini maydonida muxlislari qarshisida lyuboy klubdan ochko ololaladi haliyam kechmas buni bushatib urniga maxalli yaxshi trener olib kelish kerak chet elli trenerlar xalqdi pulini yeb vataniga junavoradi. Buxoroni hozirgi treneri ismi nimedi jamshid saidov shuyam judayam yaxshi trener keyin Boqoevgayan moliyaviy tomondan qismasdan klubni topshirsa uyam yaxshi boshqaradi. Lushshan ham yaxshi trenir edi. Bu Kancheliyslix deganlari bunde muxlisi bor klubga arzimedi
+3   
26 сен 22:51:17
Fayzulla Atabayev
КАНЧЕЛСКИЙ ЭНГ КАТТА ХАТОЙИНГ ТАРКИБ ТАНЛАШ БУ 1, 2 ЧИСИ ХИМОЯВИЙ УЙИН БН С..... ДИНГ, 3 ЧИСИ БУГУН 1 ТАЙМ 1 ТА КАМ УЙНАДИК, БОЛОВ СЕРГЕЕВНИ ЭСЛАТВОРДИ. 4 ЧИСИ 2 ЧИ ТАЙМ УРТАЛАРИДА ПАНЖШАНБЕ БН ШОХРУХ ТУШИБ УЙИН ЖОНЛАНДИ, САЛ ПАЛ. ЭНГ СУНГИСИ БУ ФАЛСАФАНГ НАВБАХОРГА ТУГРИ КЕЛМАСАКАН, ЯХШИСИ ДАМОЙ.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика