Андрей Канчельскис: "Ростов" - МЮ. Бу футбол эмас"

Tolibjon Qosimov
10 мар 2017, 13:31
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Канчельскис Европа лигаси 1/8 финали доирасида "Ростов" билан қайд этилган дуранг (1:1)ни шарҳлаб ўтди.
"Ўйин ҳеч қандай таассурот қолдирмади. Бундай майдонда ҳужумларни бузиш осон, яратиш эса жуда қийин. Футбол "теп-югур" принципи асосида ўтди. Бу футбол эмас.

Икки жамоа аввалига тўп билан курашишди, кейин майдон билан. Жаҳон чемпионатига қадар сифатли майдонга эга яхши стадионлар қуришади деб умид қиламан.

Манчестерда "Ростов"га осонроқ бўлади. У ерда қарши ҳужумларни уюштириш учун яхши майдон бор. Баҳс оғир ўтади, лекин ростовликларда имконият бор", - дейди Канчельскис.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru