UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" - "Олимпик", "Шўртан" - "Иштихон"  0 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  9 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  1 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  3 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  3 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   17 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  5 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  7 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  10 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  10

Андрей Фёдоров - Жароҳатлар, янги ҳужумчи, Ҳамза Каримов ва Туркия йиғини ҳақида Янгиликлар

Андрей Фёдоров - Жароҳатлар, янги ҳужумчи, Ҳамза Каримов ва Туркия йиғини ҳақида

Кеча бўлиб ўтган "Металлург" билан ўртоқлик учрашувидан сўнг "Нефтчи" устози Андрей Фёдоровнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Тўғри бугун назорат учрашуви эди, бироқ барибир бундай ўйнаб бўлмайди. Футболчилар кўп хато қилишди. "Бухоро" билан ўйинда ҳам деярли шундай бўлганди. Ўшанда рақиб вазиятлардан фойдаланмаганди, бугун эса акси бўлди. Футболчилар ўйин кунлари ҳам тонгги машғулотларда иштирок этишмоқда. Яъни жисмоний юкламалар жуда катта бўлмоқда. Буни барча олдиндан яхши биларди", - дейди Фёдоров. 

- Бугун ҳужумда нега биргина Никита Павленко ўйнади?
- Сабаби жароҳатлар билан боғлиқ. Мурод Бобожонов ўтган баҳсда 10 дақиқа ўйнаб жароҳат олганди. Шерзод Ҳакимов ҳам оёғини қайириб олди. Сунъий майдон бўлгани учун футболчиларда шикастланишлар бўлмоқда. Янги мавсум олдидан сафимизга яхши ҳужумчи қўшиб олиш режамиздан ўрин олган. Ҳозир ҳужумчи қидираяпмиз.

- Ҳамза Каримов борасидаги фикрларингиз қандай?

- Тажрибали эканлиги кўриниб турибди. Бироқ жароҳат туфайли ўтган йил 4та ўйиндагина майдонга тушди. Шу боис машғулотлар ҳамда мана шундай назорат ўйинларида ўзини кўрсатиши керак.

- Кейинги режалар билан ўртоқлашсангиз.
- Тошкентдаги бу йиғинимиз тугагач Фарғонада Ҳоким кубоги мусобақасида иштирок этамиз. Шундан сўнг балки Туркияда йиғин ўтказишимиз мумкин. Ҳозир ҳужжат ишлари давом этмоқда, - дейди "Нефтчи" устози. 

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика