Андре Онана Камерун термаси таркибидан четлатилди

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2022
Камерун терма жамоаси дарвозабони Андре Онана Сербияга қарши ўйин учун таркибга олинмади.

"G" гуруҳидан ўрин олган Камерун ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги ўйин "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади. 

"Интер" дарвозабони Андре Онана маълум интизомий сабаблар туфайли баҳс бошланишига бир неча соат қолганида таркибдан четлатилди.



Ўз ватани учун 34 та ўйинда иштирок этган Онана ўрнига Саудия Арабистонинг "Абҳа" жамоаси посбони Девис Эпасси (суратда чапда) Камерун дарвозасини қўриқлайди. 

Эпассининг чигилёзди машғулотларда қатнашаётган суратини бевосита "Ал Жануб" стадионида фаолият олиб бораётган мухбиримиз Толибжон Қосимов тақдим этди. 

Эслатиб ўтамиз, Андре Онана ёзда Италиянинг "Интер" клуби сафига эркин агент сифатида бориб қўшилаган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: France Press