

"Пахтакор" клуби тарбияланувчиси бўлган Камолов ўтган йиллар мобайнида "Қизилқум", "Андижон" ва "Насаф" жамоаларида муваффақиятли тўп сурди. 2011 йилги мавсумда футболчи "Насаф" сафида ОФК Кубоги соҳиби бўлди. Маълум муддатли танаффусдан сўнг собиқ жамоасига қайтган Камолов жорий мавсумда яна "Андижон" шарафини ҳимоя қилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб Камоловни туғилган куни билан табриклаймиз! Унга сиҳат саломатлик ва келажакдаги ишларига омад тилаймиз!



