UZ

Сўнгги янгиликлар

05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  5 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  1 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  7 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  17 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  748 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3

"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш" Янгиликлар

"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш"

"Андижон" сафига янги қўшилган футболчилар орасида ЦСКА клуби тарбияланувчиси, истеъдодли ҳужумчи Лука Згурский ҳам борлигини биласиз.

Россиялик футболчи фаолиятида янги саҳифа очилди ва “Андижон”да нималарга қодирлигини кўрсатмоқчи. Шу билан бирга у янги саргузаштларга ҳам тайёрланмоқда. Лука “Андижон” матбуот хизматига илк интервюси берди.


-Лука, сиз энди расман “Андижон” аъзосисиз. Янги клубда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

-Ўзимни бу ерда аъло даражада ҳис қиляпман. “Андижон”дек клубда ўйнашдан хурсандман.

-Олдин “Андижон” ҳақида нималарни эшитгансиз?

-Айтишим мумкинки, “Андижон” жамоасини яхши ва ажойиб мухлисларга эга клуб деб эшитганман.

-Лука, айтинг-чи, ЦСКА клубидаги фаолиятингиз қандай кечди?

-ЦСКАда турли хил яхши ва бунинг акси ўлароқ ёқимсиз дамлар ҳам бўлган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шу даражага етишимда мазкур жамоанинг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлаб ўтмасам бўлмайди.

-“Андижон”га кўчиб ўтишингизда ЦСКА ва умуман у ердагиларнинг муносабати қандай бўлди?

-Мухлислар ва ўйинчиларнинг муносабати турлича бўлди. Лекин кўпчилик бу танловимни қўллаб-қувватлади.

-Сиз ҳужумчисиз. Табиийки, мухлислар сиздан кўп нарса кутишади. Ўтган йили Рубин Хебай энг яхши тўпурар бўлганди. Унинг ўрнини эгаллашга тайёрмисиз?

-Иложи борича тезроқ ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Шу билан бирга тўпурар бўлишга ва фурсати келганида ҳимоядаги шерикларимга ҳам ёрдамлашишга ҳаракат қиламан.

-Адашмасам, сиз илгари ҳам Ўзбекистонга келгансиз-а?

-Ҳа, олдин Россия У21 таркибида Ўзбекистонда – Бухоро шаҳрида бўлиб, иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушганман.

-Сиз ва Максим Сарраф ЦСКАдан “Андижон”га қўшилганинглардан сўнг “Спорт Экспресс” нашри мен билан алоқага чиқди ва бу трансферларга қизиқишди. Россиялик журналистлар ҳам бу масалада сизлар билан боғланишгандир…

-Ҳа, россиялик журналистлар бу ўтишим қандай амалга ошгани билан қизиқишди.

-Асосий мақсадингиз нима?

-Мақсад – “Андижон” таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш. Албатта, жамоа учун фойдаси тегадиган футболчи бўлишга ва кўпроқ голлар уришга, тўпурарлар пойгасига киришга ҳаракат қиламан.

-Қайси рақамни танладингиз?

-Ўзимга 51-рақамни олдим.

-“Андижон” жамоасига мослашув жараёни қандай кечяпти?

-Мослашиш жараёни зўр ўтмоқда ва бунинг учун ўйинчиларга, клуб раҳбарияти ва ходимларига миннатдорлик билдираман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика