«Андижон»нинг легионери: «Голни бизни «зига зага», «олға «Андижон», деб қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлайман»

Khoja
7 апр 2024
«Андижон» Суперлиганинг 5-турида Тошкентда «Локомотив»ни 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда захирадан майдонга туширилган тожикистонлик ҳужумчи Шахром Самиев иккинчи голга муаллифлик қилди ва чемпионатимиздаги голлари ҳисобини очди. Футболчи «Андижон» матбуот хизматига ўз фикрларини айтиб ўтди.

- Шахром, «Локомотив»га қарши баҳс тўғрисида нима дея оласиз?

- Ўйин яхши ва эмоцияларга бой тарзда ўтди. Жамоадошларимга раҳмат, охиригача ҳисобни ушлаб туришди ва мухлисларга катта раҳмат. Улар энг зўри!

- «Андижон» сафидаги биринчи голингизни урдингиз. Ҳиссиётлар қандай?

- Ғалабадан жуда мамнунман. Жамоанинг ютуқларига ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман ва бизда аҳил бир оила мужассам.

- Захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтиришда ҳисса қўшяпсиз ва гол уряпсиз. Сизни «яширин қурол» деб атасак бўладими?

- Нима десам экан, мен доим жамоага ёрдам беришга тайёрман. Асосий таркибдами ё захираданми, фарқи йўқ. Яширин қурол ҳақида ҳеч нарса дея олмайман (кулади).

- Голингизни кимга бағишладингиз?

- Голни бизни «зига зага», «олға «Андижон», деб қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлайман.



KhojaМуаллиф
Манба: andijanfc.uz