UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  52 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  122 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  46 17:22DAZN Франция Лига 1 чемпионати ўйинларини кўрсатиш бўйича шартномани бекор қилмоқчи  0

"Андижон"нинг келажаги, сўнгги йиллардаги пасайиш ва "Навбаҳор" билан ўйин". Иброҳим Отахонов билан интервью Янгиликлар

"Андижон"нинг келажаги, сўнгги йиллардаги пасайиш ва "Навбаҳор" билан ўйин". Иброҳим Отахонов билан интервью

Суперлиганинг 12-турига келиб "Андижон" жамоаси узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди.

"Навбаҳор" билан кечган учрашувда Ёрқин Назаров шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Ҳимоя чизиғи вакилларининг ишончли ҳаракатлари жамоанинг ютуғида катта рол ўйнади, дея оламиз.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг кам сонли тажрибали футболчиларидан бири Иброҳим Отахоновга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Дарҳақиқат кеча чинакам дерби гувоҳига айландик. "Андижон" тактик томондан "Навбаҳор"ни ютди, десак муболаға бўлмайди. Танланган тактика ва ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Фикрингизга қўшиламан. Тўғри айтдингиз, танлаган тактикамиз иш берди. Учрашувга тайёргарлик жараёнида "Навбаҳор"нинг сўнгги ўйинларини ўрганиб чиққандик. Шундан келиб чиқиб ўз ўйинимизни ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Якунда биз учун омадли кеча бўлди. Стадионга ташриф буюриб қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. 

- "Андижон" шу пайтга қадар "Навбаҳор" майдонида ғалаба қозонишни уддасидан чиқа олмаганди. Нима, деб ўйлайсиз, балки мазкур жиҳат ҳам жамоага қўшимча мотивация бердими?

- Ҳа, жамоамизга Наманганда ютуқни қўлга киритиш насиб қилмаганди. Янги тарих яратдик, десам ҳам бўлади. 

- Жамоанинг Суперлигада биринчи даврадаги иштироки борасида нима дея оласиз? Лекин сўнгги турларга келиб "Андижон"нинг ўйинида ижобий ўзгариш борлигини пайқадик...

- Тўғри таъкидладингиз. Биласиз, жамоамиз ёш футболчилар билан янгидан шаклланмоқда. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ўз ўйинимизни топиб олиш қийин кечди. Охирги учрашувларда ўзимизга бўлган ишонч ортиши ҳисобига ўйинимиз ҳам ўхшади ва мана натижа ҳам секин-аста келди. 

- Жамоадаги кам сонли тажрибали футболчилардан бири бўласиз. Шунингдек ҳақиқий Андижон ўғлонисиз десак муболаға бўлмайди. Мавсум бошида яна катта футболга қайтдингиз. Бунга нима туртки бўлди ?

- "Андижон" мен учун бегона жамоа эмас. Клубнинг эшиклари мен учун ҳамиша очиқ, деб ўйлайман. Мураббийлар мени жамоада кўришни исташди. Уларга қўлимдан келганича ёрдам беришга ваъда бердим. 

- Клубнинг сўнгги йилларда жон сақлаш учун курашгани ачинарли ҳолат эмасми?  

- Жамоа охирги мавсумларда Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилаётгани тўғри. Лекин бугунги кунда "Андижон"да катта ўзгаришлар бўлмоқда. Клуб президенти Журъатбек Қувватов 3 йил ичида жамоани кучлилар қаторига олиб киришга бел боғлаган. Барча бирдек ҳаракат қилмоқда. Раҳбариятнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. 

- Сўнгги дақиқаларда ҳимоячи Усмонали Исмоналиевнинг ҳужумга ўтиши олдиндан ўйланган тактика эдими?

- Ўйин дурангга қараб кетаётганди. Биз охирги дақиқалар қолганини билиб ҳужумга ўтдик. Усмонали Исмоналиев ҳужумчи ролида жуда яхши ўйнади ва тўпни яхши қабул қилиб олиб ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. 

-  Андижон футболининг эртасини қандай кўряпсиз?

- "Андижон"нинг келажаги борлиги аниқ. Амалга оширилаётган ишлар ўз мевасини беришига ишонаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика