UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  0 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  0 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  3 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  3 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  15 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  3 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  4 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  9 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  3 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1

Андижоннинг икки жамоаси Қозоғистондаги турнир совриндорлари! ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Андижоннинг икки жамоаси Қозоғистондаги турнир совриндорлари! ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Андижон
Кеча Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида собиқ Иттифоқ меҳнат қаҳрамони Боранбек Шукурбеков хотирасига бағишланган футбол турнири якунланди.

Турнир илк ярим финалида Андижоннинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келди. Унда Андижон футбол академияси жамоаси Андижон вилояти футболга ихтисослаштирилган мактаб интернатини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ярим финалнинг иккинчи тўқнашувида Қозоғистоннинг "Арис-1" ёшлари "Арис-2" устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Турнирнинг 3-ўрин учун ўтказилган Андижон ВФИМИ - "Арис-2" жамоалари ўртасидаги баҳснинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида андижонликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Финалда эса "Арис-1" меҳмон Андижон футбол академиясини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Турнир якунларига кўра, Андижон футбол академияси жамоаси 2, Андижон ВФИМИ 3-ўринни қўлга киритди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика