UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 23:56Испания кубоги. "Реал Мадрид" – "Реал Сосьедад". Таркиблар аниқ!  2 23:30Уокер танаффус пайтида Фелишга қарата: "Бу ерда ҳеч ким Месси эмас, пас бер"  3 22:56АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 22:53АПЛ. "Арсенал" - "Фулхэм". Таркиблар аниқ!  1 22:15Пролиганинг илк турида ишловчи расмийлар номи аниқ  2 21:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?  1 21:21Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  7 20:58Суперлига. “Нефтчи” — “Навбаҳор” ва тўртинчи турнинг бошқа ўйинларида ишлайдиган расмийлар номи маълум  5 20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  5 20:14Суперлига. “Пахтакор” — “Машъал” учрашувида қайси ҳакамлар ишлайди?  0 19:35Анчелотти Эндрик нима учун кам ўйнаётганини тушунтирди  7 19:10Коло Муанининг келажаги сўроқ остида қолиб кетди  0 18:43Ўзбекистон кубоги. "Андижон ФА" ва "Навбаҳор ФА" гуруҳ босқичига чиқди   3 18:36МЮ "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0

"Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас" — ёхуд Бубанья қайси саволга жавоб беришни истамади? Янгиликлар

"Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас" — ёхуд Бубанья қайси саволга жавоб беришни истамади?

"Андижон" жамоаси Про лиганинг сўнгги турларини кўтаринки руҳда ўтказмоқда.

Қизиқ факт шуки, Виктор Кумиков шогирдлари охирги 3та ўйиннинг барчасида ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб ютуқни ўз томонига оғдириб кетди. Бунда таркибдаги бўйдор ва жисмонан бақувват футболчилар катта ҳисса қўшишди, дея оламиз. Улар Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Шаҳбоз Эркинов. Авваллари "Манчестер Юнайтед"га Ферги-тайм ибораси ишлатиларди ва бу ҳозир ҳам оммалашган. Эндиликда эса ўзимизда ҳам бундай ном бор - "Андижон" - тайм. Бу жамоанинг жисмоний ҳолати яхши эканлигидан далолат",- дейди Кумиков "Шўртан"га қарши учрашувдан сўнг. Суҳбатдошимиз Владимир Бубанья ҳам мураббийининг гапига қўшилган ҳолда бир нечта саволларимизга жавоб берди. 

- Дастлаб кечаги учрашув ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз? "Шўртан" ўз майдонида ўйнаётган, биринчи рақамли жамоа бўлиши кутилган эди. Мазкур беллашувда тактика самара бердими ёки маҳорат?

- Бугунги кунда Ўзбекистонда осон ўйинлар қолмаган. Ҳеч бир жамоа ўйинларни осон ютганини кўрмадим. Ғузорда ҳам шундай бўлишини кутгандик. Муҳими олдимизга қўйилган вазифани бажардик ва ғалаба қозондик. Узоқ масофа йўл босиб келган ишқибозлар учун ҳақиқий хурсандчилик улаша олдик.

- "Андижон"нинг кетма-кет баҳсларда сўнгги дақиқаларда уч очкога эга чиқаётганини омадга қиёслаш мумкинми? Қизиғи омад ҳам ҳар доим эмас, 1-2та ўйинда келади...

- Виктор Болютович айтганларидек ҳозирга келиб жисмоний спорт формамиз яхши ҳолатга кириб бормоқда. Саволингизга жавоб шу. "Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас. Ғалаба йўлида барча биргаликда меҳнат қиляпти. 

- Клубда маълум вақт муаммолар юзага келди. Ҳаттоки, жамоа сафар ўйинига бора олмай қолди. Бугунги кунда вазият ўнгланганми? Ғузорга бориб келишда ортиқча қийинчиликлар кузатилмадими?

- Ўша пайт қандайдир тушунмовчиликлар бўлди. Ҳозир ҳаммаси жойида. Жамоанинг кайфияти аъло даражада. Ғалабалар футболчиларга қўшимча ишонч беряпти. Бўшашмаслигимиз ва тўхтаб қолмаслигимиз керак. 

- "Андижон" жамоасининг мухлислари ҳар ўйинда турлич тарзда охиригача қўллаб-қувватламоқда. Клуб уларга мавсум сўнггида Суперлига йўлланмасини совға тариқасида тақдим қилишга қодирми?

- Шу зайилда керакли очколарни қўлга киритишда давом этсак албатта мақсадимизга эришамиз. Ҳар бир беллашувга жанговар руҳда ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш талаб этилади. 

- "Сурхон" билан боғлиқ воқеаларга батафсил жавоб бера оласизми? Сўнгги йилларда нима учундир айнан сиз билан муаммолар чиқиб келмоқда...

- Кечирасиз, бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Уларга фақат омад тилайман.


 Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика