UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  0 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   0 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  1 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  1 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  7 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  5

Андижонлик футбол мухлисларидан очиқ мактуб Янгиликлар

Андижонлик футбол мухлисларидан очиқ мактуб

23 июль куни андижонлик футбол мухлисларини ҳайрон қолдирган миш-мишлар тарқала бошлади.

Вилоятнинг бош жамоасида раҳбар ўзгариши тўғрисидаги хабар кейинроқ рад қилинган бўлса-да, ҳануз ишқибозлар хавотири пасайган эмас. Атрофда "бургутлар" бош директори Улуғбек Мирзаев истеъфога чиқарилиши ва унинг курсисига даъвогарлик қилаётганлар ҳақида гап-сўзлар айланишда давом этяпти. Мабодо шундай бўлса, эҳтимолий ўзгариш жамоамизга қандай таъсир қилади? Бу саволга жавоб топиш учун ўз вақтида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини бошқарган Мирзаев "Андижон"га нима бера олганига қарайлик.

1) Самарали селекция. Йил бошида жамоамизга аутсайдер сифатида қараганлар талайгина эди. Таркибда жарангдор номлар йўқлиги мухлислар кўнглига хавотир солгани ҳам рост. Бироқ, мавсум бошланиши билан жамоа тузишда номлар эмас, сифатга аҳамият берилгани ойдинлашиб қолди. XXI асрда илк бор "Насаф" майдонида ғалаба қозонилгач, ҳамма жамоамиздан қўрқиб қолди. Раҳбариятнинг янги топилмаси — "Олтин бутса" учун курашаётган Рубин Хебай мухлислар ёқимтойига айланиб қолди. Унга бошқа клублардан фаол қизиқиш билдириляпти.

2) Амбиция ўзгарди. Ўзбекистон чемпионатлари тарихига назар солсак, андижонлик ишқибозлар охирги марта 2010 йилги мавсумни хотирижам ўтказишган экан. Ўшандан кейинги мавсумларнинг ҳаммасини жамоамиз аутсайдерлар зонасида элитадаги ўрнини сақлаб қолиш учун кураш билан ўтказган. Мирзаев қисқа муддат ичида ички менталитетни ўзгартириб, жанговар жамоа қура олди. 13 йил деганда "бургутлар" турнир жадвалининг биринчи қисмидан муқим жой топишди.

3) Мақсад қўйилди. "Андижон" биринчи даврани топ-6'ликда якунлаганини биласиз. Бу клубимиз тарихида сўнгги 30 йилда қайд этилган энг яхши натижа ҳисобланади. Энг қизиғи, сафарда "Насаф" ва "Олимпик" мағлуб қилинганида ҳам, "Металлург" дарвозасига жавобсиз 5та гол урилганида ҳам футболчилар маош ва мукофотларини олмасдан ўйнашаётган эди. Бутун бошли жамоани бундай узоқ муддат пулсиз ушлаб туриш ҳам, уларга қуруқ гап билан мотивация бериш ҳам осон эмас. Лекин бу иш уддаланди. Энди эса раҳбарият ўз олдига аниқ мақсад қўйган. Таркибни янада кучайтириб, иккинчи даврада совринли ўринлар учун курашмоқчи. Омад келса, жамоамиз тарихидаги энг яхши натижа (5-ўрин) янгиланиши ҳам мумкин. 

Хуллас, Мирзаев 4 ой ичида чақилмас ёнғоққа ўхшайдиган жамоа тузишни уддалади. 13 йил деганда биринчи марта аутсайдерлар зонасидан анча узоқда юрибмиз. Ишлар эндигина юриша бошлаганида клубнинг ёмон кунларини пана-пастқамларда ўтказган кишилар раҳбарлик учун даъво қиляпти. Бугун уларга ишониш орқага ташланадиган қадам эмасми? Ўзи умуман ҳаммаси яхши кетаётган жойда ўзгариш нега керак? Улуғбек кеча "Бунёдкор"да эди, бугун "Андижон" учун ишлаяпти. У эртага ҳам ишсиз қолиб кетмаслиги аниқ. Лекин "Андижон" жамоамиз яхши раҳбар топа олмаса керак.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика