UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  0 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  0 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  8 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  4 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  6 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  11 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  16 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  22 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  6 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6

"Андижон" йиғинига икки нафар футболчи қўшилди Янгиликлар

"Андижон" йиғинига икки нафар футболчи қўшилди

Теглар :  Андижон
“Андижон”нинг Дукент шаҳарчаси, “Янгиобод” ўқув-спорт машғулот базасидаги тайёргарлик йиғини давом этмоқда.

Жамоа жойлашган қароргоҳда ҳамма шароитлар муҳайё бўлиб, барча эътибор фақат машғулотларга қаратилган.

Маълумот учун шуни ҳам қўшимча қилиб ўтишим керакки, бу ерда қиличбозлар, оғир атлетикачи, боксчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам ўз йиғинларини ўтказишади. Шундан ҳам билиш мумкинки, шароитлар ва шуғулланиш учун мўлжалланган спорт иншоотлари аъло даражада. 

"Андижон" кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпти. Кеча куннинг биринчи ярмида бош мураббий футболчиларни ёпиқ манежда турли хил қизиқарли машқлар ёрдамида шуғуллантирди. Кечки пайтдаги машғулот эса стадион ҳудудида бўлиб ўтди. 

Мухлисларимизни таркибга янги қўшилаётган футболчилар қизиқтириши шубҳасиз. Бу сафар улар учун янгилик сифатида шуни маълум қила оламизки, кеча жамоа сафига иқтидорли ҳужумчи Бобур Фарҳодов қўшилди. 27 ёшли футболчи 2022 йилги чемпионатда “Сўғдиёна” ҳамда “Металлург” клубларида тўп тепган. 

Бундан ташқари, ўтган йилги мавсум бўйича "Андижон"нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Илдар Маматказин ҳам клуб ихтиёрига етиб борди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика