Андижон: “Хотира-79” мусобақаси якунланди

Андижон вилоятида бўлиб ўтган Пахтакор-79 хотирасига бағишланган "Хотира-79" мусобақасида 2005/2006 ва 2007/2008 йилларда таваллуд топган футболчилар иштирок этди.

Ушбу мусобақада жами 8та жамоа иккита ёш тоифасига бўлинган ҳолда мусобақада қатнашишди. 

Куни кеча мусобақанинг ярим финал ва финал босқичлари бўлиб ўтди. Ярим финал босқичида қуйидаги жамоалар тўқнаш келишди.


Ярим Финал

2005/2006

“БФК-Асиа” – “ИБЎСМ”  3:0

“УзДонгЖУ” – “Кўмакай”  4:0


2007/2008

“БФК-Асиа” – “Чуст-Пахтакор”  3:1

“ИБЎСМ” – “БЎФМ”  1:1  ( пенальтилар серияси 2:0)


ФИНАЛ

2005/2006

“УзДонгЖУ” – “БФК-Асиа” 1:3

2007/2008

“ИБЎСМ” – “БФК – Асиа”  3:0  


Ушбу турнирга ғолиб бўлган футболчиларни тақдирлаш учун “Андижон” футбол клубида бир неча йиллар давомида тўп тепган футболчи Расул Раҳмонов, айни дамда ушбу жамоада тўп тепаётган Фарҳод Бекмуротов ва жамоа матбуот котиби Исломбек Рустамбеков ташриф буюрди.















Шу тариқа Андижон вилоятида бўлиб ўтган “Хотира-79” мусобақаси якунланди. 



Манба: championat.asia