Биринчи учрашув “Норин” жамоасининг уйида, яъни Хаққулободнинг Шодлик стадионида мусобақанинг биринчи ярмида бўлиб ўтган. Ушбу учрашувда Норинликлар мағлубият аламини тотиб кўришган. Кейинги учрашув Уйчи туманида бўлиб ўтиб “Хотира-79” ўша куни ғалабани қўлдан бой берган.
Жамоалар ўртасидаги эртанги учрашув қизиқ бўлиши кутилмоқда. "Андижон вилояти Ҳокими кубоги"да иккала жамоа ҳам ўз ўйинларини мағлубият билан бошлаган. Уйчи Андижоннинг “Андижон” жамоасига 3-4 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, “Норин” Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига 0-2 ҳисобида ютқазди. Ўз уйларида машғулот олиб бораётган бу жамоалар эртанги учрашувда бор кучлари билан ўйин кўрсатишлари кутилмоқда.
“Норин” матбуот хизмати