UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  0 23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  9 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  38 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  523 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  2 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

“Андижон” – “Турон” учрашувидаги ҳакамлик бўйича эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси Янгиликлар

“Андижон” – “Турон” учрашувидаги ҳакамлик бўйича эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси

Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Турон” жамоалари ўртасидаги баҳсда (2:1) ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли вазият бўйича “Турон” клубидан шикоят хати келиб тушди ва бу бўйича интизомий чора қўлланди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида бош ҳакам Аскер Нажафалиев андижонликлар аъзоси Абдураҳмон Комилов фол амалга оширгани учун унга сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек, 34-дақиқада “Турон” футболчиси Билолхон Тошмирзаев рақибга нисбатан қўполлик ишлатган ва рефери тўғридан-тўғри қизил карточка билан уни майдондан четлатган.

Ушбу вазиятлар эксперт ҳакамлар комиссиясида батафсил кўриб чиқилди ва иккала ҳолатда ҳам хато қарор чиқарилган, деган хулосага келинди. Биринчи вазиятда бош ҳакам узоқ вақт ВАР ёрдамидан фойдаланганига қарамай, қизил карточка эмас, сариқ карточка билан кифояланди. Иккинчи вазиятда эса кутилмаганда қизил карточка кўрсатилди ва табиийки, бу ҳам нотўғри қарор эканлиги айтилди. Натижада, Нажафалиевга ўйин учун белгиланган маошнинг 50 фоизи миқдорида жарима, Суперлиганинг 4 та баҳсидан четлатиш ҳамда қуйи лигага тушиш жазоси қўлланилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика