

"Жамоамизнинг олиб борилган селекция ишлари давомида истеъдодли ёшлар ҳам таркибга жалб қилинди.
Жумладан, ҳужумчи Абдураҳмон Абдуллаев ва ярим ҳимоячи Муҳаммадюсуф Мирқодиров “Андижон” билан шартнома имзоладилар.
Маълумот учун, Абдуллаев 2006 йилнинг 7 май санасида таваллуд топган бўлиб, “Пахтакор”да тўп сурган. Ундан аввал эса “Одил Жуниор” академияси ва “Зомин”да ҳам фаолият олиб борган. Абдураҳмон Ўзбекистон Кубогида 5 та учрашувда майдонга тушган.
Мирқодиров эса 2005 йилнинг 7 март куни туғилган. Муҳаммадюсуф ҳам “Одил Жуниор” академияси ва “Зомин” жамоасида фаолият олиб борган. Унинг охирги клуби эса “Сурхон”. Футболчи Суперлига ва Ўзбекистон Кубогида 7 та ўйинда қатнашган", - дейилган клуб томонидан тақдим этилган хабарда.



